Юқори Австрия федераль еридаги (мамлакатнинг шимолий қисми) болалар ўйингоҳидаги подиумнинг қулаши туфайли тўққиз бола ва бир нафар катта ёшли киши турли даражада жароҳат олди.  Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Krone нашри маълумотига кўра, бир бола ўта оғир жароҳат олган ва вертолёт ёрдамида Линц шаҳри шифохонасига етказилган. Қолганларга тиббиёт ходимлари яқинда жойлашган Штайнкирхен шаҳридаги шифохонада муолажа кўрсатишган.

Маълум қилинишича, подиум бир гуруҳ кишиларнинг суратга тушириш учун унда йиғилишганидан қулаган.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.