Бельгиялик мухлисларга Бельгия олимпия терма жамоасини Брюссель халқаро аэропортида кутиб олиш учун чиқишга рухсат берилмади. Soir нашрининг ёзишича, ҳукумат хавфсизлик чоралари зарурати туфайли шундай қарор қабул қилган.

Манба маълумотига кўра, аэропортга олимпиячиларни кутиб олиш учун фақат уларнинг оила аъзолари чиқишига рухсат берилган.

Бельгия делегацияси Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада 2та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медаль олиб, умумий рейтингда 35-ўринни эгаллади.

Брюссель халқаро аэропортида 22 март куни тонгида 2та портлаш содир этилганди. Учинчи портлаш эса метронинг "Мальбек" бекатида рўй берди. Бу терактлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлиб, 340 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Улардан бири ҳозиргача шифохонада қолмоқда. Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.