Блогер нодавлат ташкилотлари ишчиларига "вақтинча прописка" олишда сабр ва омад тилади

Жамият 23 Август 2016 9114

Ўзбекистонлик блогер Даврон Тожиалиев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида нодавлат ташкилотлари ишчилари учун ҳам "вақтинча прописка" очилгани ҳақида пост қолдирди.

Қуйида ушбу пост ўзгартиришларсиз келтирилади.

Олимпиада эйфориясидан реал ҳаётга қайтамиз.
Ҳурматли пропискасиз нодавлат ташкилотлари хизматчилари! Биз учун ҳам Тошкент шаҳрида "вақтинча прописка" очилганини маълум қиламан. Тайёрланадиган ҳужжатларни яна бир бор эслатиб ўтсам:

1. ИИВ томонидан белгиланган намунадаги ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади. Хизмат пулли: 8000 сўм).
2. Уй эгаси номидан ариза (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади).
3. Манзил варақаси (Адресный листок прибытия) (Буни “стол услуг”да тўлдириб беришади).
4. Фуқаронинг паспорти ва паспорт нусхаси.
5. Казарма, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган хизматчилар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг ёки шартнома бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси.
6. Болаларни рўйхатга қўйиш учун, агар улар 16 ёшга тўлмаган бўлишса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ҳамда 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат.
7. Уйнинг кадастр ҳужжатларининг нусхаси.
8. Уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (олди-сотди ёки ҳадя шартномаси, Давлат ордери, мерос гувоҳномаси, ҳокимлик қарори ва ҳоказо).
9. Уй эгасининг паспорт нусхаси.
10. Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (2600 сўм, ўша ердаги кассага тўлайсиз).
11. Нотариус томонидан тасдиқланган ижара шартномаси нусхаси.
12. Фуқаро яқин қариндошларини (ота-ота фарзандларини, фарзандлар ота-онасини, эр хотинини, хотин эрини) вақтинча рўйхатга қўйдираётган бўлса, яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар.
13. Ижарага турувчининг ишхонасидан уни “вақтинча прописка”га қўйиш тўғрисида расмий илтимоснома-хат.

“Стол услуг”да бу ҳужжатларни тахлатиб олгач, (албатта) уй эгаси билан биргаликда туман Хорижга чиқиш, кириш, фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи хонасига кирасиз. У ҳужжатлар билан танишиб чиққач, йўлланма беради. 

Кейин ҳужжатларни қабул қилиш хонаси олдидаги махсус хонада сизни олд ва икки ён томондан суратга олишади. Қўлингизга қора мой суртиб, бармоқ изларингизни олишади (ўзингиз билан нам салфетка олишни унутманг). Сурат ва бармоқ изи олингани ҳақидаги маълумот ҳам ҳужжатларга киритилади. Шундан сўнг ҳужжатларни қабул қилиш хонасига кириб, қоғозларни топширасиз. Уч кунда тайёр бўлади, дейишяпти.

Сабр ва омад!

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар