БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 20 август куни Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ги тўй вақтида содир этилган терактни қоралаб чиқди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

«Бош котиб ушбу терактни содир этган жиноятчилар тезда қўлга олиниши ва жавобгарликка тортилишидан умид қилмоқда», — деб маълум қилган Пан Ги Муннинг матбуот-котиби.

Унинг қўшимча қилишича, БМТ Бош котиби терроризм ва зўравонликка асосланган экстремизмга қарши минтақавий ва жаҳон бўйлаб кўрашиш чора-тадбирларини кучайтиришга яна бир бор эътибор қаратди.