Британиялик ҳарбий хизматчи Нортумберленддаги ўқув машғулоти вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда графлик полицияси хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, воқеа душанба куни кечда, отиш майдончасида ўтказилаётган машғулотлар вақтида содир этилган. Ҳарбий хизматчи бошидан яраланган ва шу заҳоти жон таслим қилган.

Британияда сўнгги йилларда бу каби воқеалар тез-тез такрорланмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида денгиз флотида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчи 48 километрли масофани югуриб ўтиш машғулотлари вақтида ҳалок бўлган эди.