Якунланиб бораётган 23 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Байрам олди кучайтирилган хавфсизлик


Ўзбекистонда Мустақиллик куни арафасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича чоралар кучайтирилади.

>>> Батафсил.  

Ангрен-Поп темир йўлида илк ҳаракат

11 июлдан бошлаб янги «Ангрен-Поп» темир йўл тармоғи бўйлаб юк поездлари ҳаракати амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди.

>>> Батафсил.

Лола Каримова-Тилляеванинг табриги

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг костюми энг қимматбаҳо замонавий костюм сифатида Гиннес Рекордлар китобига кирди.

>>> Батафсил.

Жанубий Кореяда вабо

Жанубий Корея республикасида сўнгги 15 йилда илк маротаба инсоннинг вабо касаллигини юқтириши билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. Бу ҳақда, Ёнхап агентлиги Юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

>>> Батафсил.

Билл Гейтснинг бойлиги

 Американинг Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтснинг соф активлари қиймати рекорд кўрсаткичга етиб, 90 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

>>> Батафсил.

Николя Саркозининг қарори


Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Францияда 2017 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Volkswagen 7

Хитойнинг Autohome нашри Volkswagen компаниясининг 7 ўринли кроссоверига тегишли жосуслик суратларини намойиш этди. Тахминларга кўра, у Teramont деб номланиши мумкин.

>>> Батафсил.

Бедарак кетган станциясининг сигнали

Американинг фазовий агентлиги НАСА STEREO-B фазовий қурилмаси билан алоқага чиқди. У, 22 ой муқаддам фазо кенгликларида ғойиб бўлганди, деб хабар қилмоқда агентлик сайти.

>>> Батафсил.

Россиянинг қуруқ қолган медаллари


АҚШнинг Fox News телеканали допинг можароси бўлмаганида Россия термасига қўшимча медалларни олиб келувчи россиялик спортчилар рўйхатини тузиб чиқди.

>>> Батафсил.

#TabrikRio2016 танлови

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда «Kun.uz» ахборот сайти Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган 31-ёзги Олимпиада ўйинларининг ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорларига энг яхши тилаклар танловини эълон қилади.

>>> Батафсил.