Германия фуқаролари мамлакатнинг янги фуқаролик мудофааси концепциясига кўра, яна ҳарбий хизматга чақиртирилишлари мумкин, деб ёзмоқда Die Zeit нашри.

Концепцияда Германия НАТО чегараларини ҳимоялаши керак бўлган воқеалар ривожини кўзда тутади. Бу вазиятда аҳоли мамлакатнинг қуролли кучларига кўмак кўрсатиши керак бўлади.

Бундан ташқари, бундестаг 24 августда кўриб чиқадиган янги концепцияда хусусий фирмалар казармаларнинг қурилиши ва таъмирланишида иштирок этишлари мумкинлиги кўзда тутилган.

Германияда мажбурий ҳарбий хизмат 2011 йилда бекор қилинганди, мамлакат ҳукумати мудофаа ва хавфсизлик нуқтаи назаридан бунга бошқа эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаган. Бунгача ҳарбий хизмат 55 йил давомида мажбурий бўлган. 

Германия фуқаролик мудофаасиннинг янги концепциясида, шунингдек, катта миқёсдаги табиий офатлар ёки ҳарбий ҳаракатлар вазиятида мамлакат фуқаролари биринчи бир неча кун ўзларини зарурий нарсалар, сув ва озиқ-овқат билан таъминлашлари керак бўлади.

Германия, мажбурий ҳарбий хизмат