АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ОАВнинг муҳожирлар депортциясига муносабати бироз ўзгаргани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақида Fox News маълум қилди. 

Трамп президент бўлган тақдирда ёппасига эмас, АҚШ қонунларига мувофиқ "ёмон кишилар"дан қутулмоқчи эканлигини айтган. 

"Биз мавжуд қонунларга риоя қилишимиз керак. Ҳозир улар жуда қатъий. Президент бўлиб сайлансам, бажаришимиз керак бўлган биринчи иш - бу ёмон кишилардан халос бўлиш. Бизда жиноятчи тўда аъзолари, қотиллар яшашади, мамлакатдан сургун қилишимиз лозим бўлган ёмон одамлар кўп", - дея изоҳ беради Трамп. 

У шундай қўшимча қилди: "Халқ Обаманинг мамлакатдан жуда кўплаб инсонларни чиқариб юборганини билмайди, Буш (АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш) ҳам худди шу ишни қилган... Жорий қонунларга кўра, кўплаб кишилар мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилган, мен ҳам шу йўлни тутмоқчиман".

Президентликка номзоднинг таъкидлашича, у АҚШда зарур ҳужжатларсиз яшовчи ноқонуний муҳожирларга инсонийликдан четга чиқмаган ҳолда муносабатда бўлади. 

"Уларни қамоқхоналарда сақлашнинг кераги йўқ, мен бундай қилмоқчи эмасман. Биз улар билан инсоний муносабатда бўламиз", - дея ваъда берди Трамп.