Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) АҚШдаги президентлик сайловларига 500 нафар халқаро кузатувчи юборишга тайёрланмоқда. Агар бу амалга ошса, АҚШдаги президентлик сайловларида 4 йил олдинги сайловдагига қараганда 10 баробар кўп кузатувчи иштирок этиши бўлади.

ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Қўшма штатлардаги 200дан ортиқ ҳуқуқ ташкилотлари ЕХҲТдан кузатувчилар сонини оширишни сўраган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қоидалар бузилиши эҳтимоли кўп бўлган 8та штатга алоҳида эътибор қаратишни сўраган.