Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида юқори натижаларини қайд этган Ўзбекистон делегацияси вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.

Тошкент халқаро аэропортида спортчиларнинг оила аъзолари, ёшлар ва санъат вакиллари ўз қаҳрамонларини кутиб олиш учун тўпланишди.

Ўзбекистон олимпиячиларини олиб учган самолёт Тошкент аэропортига қўнди.