Ислом Каримов Рио–2016 ғолибларини мукофотлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади

Спорт 23 Август 2016 52262

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармойишни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

«Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар», — дейилади фармойишда.

Жумладан, Нурудинов Руслан Шамилевич (оғир атлетика), Дўсматов Ҳасанбой Маруфжон ўғли (бокс), Зоиров Шаҳобидин Шокирович (бокс), Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич (бокс) олтин медаль олгани учун ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан, Ғиёсов Шаҳрам Жамшедович (бокс), Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли (бокс) кумуш медаль олгани учун ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан, Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғли (бокс), Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли (бокс), Собиров Ришод Рашидович (дзюдо), Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли (дзюдо), Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули (юнон-рум кураши), Наврўзов Ихтиёр Каримович (эркин кураш), Ибрагимов Магомед Идрисович (эркин кураш) бронза медали олгани учун ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан.

Пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада — АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаши, Марказий банк эса Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилиши белгиланди.

Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юкланди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар