23 август тунида Косово радио ва телевидение (КРТ) биносида портлаш қурилмаси, аниқроқ айтиладиган бўлса, граната ишга туширилган. Жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда КРТ хабар бермоқда.

"Тунгги 22:00да (Тошкент вақти билан 01.00) КРТ ҳовлисида кучли портлаш овози эшитилди. Полиция Радио и телевидение биносини қуршаб олди ва портовчи қурилмаларни қидириш ишларини бошлаб юборди", — дейилади маълумотда.

КРТнинг маълум қилишича, портлаш вақтида бино ичида журналист ва бошқа ходимлар бўлган. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Бошида портлаган қурилмани граната дейишган эди, аммо КРТ унинг қандай мослама эканлигини расмий тасдиқланишини кутмоқда.