Луизианада сув тошқинлари: Штатнинг 106 мингдан ортиқ аҳолиси ҳукуматдан ёрдам сўради

Жаҳон 23 Август 2016 2950

АҚШнинг Луизиана штатидаги энг йирик сув тошқини ҳудудида ҳукуматдан ёрдам сўраб мурожаат қилган кишилар сони 106 мингдан ортди. Бу ҳақда штат губернатори Жон Эдвардсга асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, мурожаатларни қондириш учун 20 млн долларга яқин маблағ талаб этилади.

Сув тошқинлари АҚШ жанубида 11 августдан буён тўхтовсиз қуяётган жала оқибатида юзага келди. Кўплаб аҳоли пунктларида кўчалар, уй ва дўконларнинг пастки қаватлари, машиналар сув остида қолди.

Давомли ёмғирлар туфайли Луизиана штати жануби-шарқи ва Миссисипи штати жанубида кўплаб дарёлар қирғоғидан тошган.

12 август куни губернатор штатда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди, у 10 сентябрга қадар амал қилади.

Шу вақтгача бу табиий офат қурбонига айланган кишилар сони 13 нафар.

Тошқинлар оқибатида 40 мингга яқин уй у ёки бу даражада шикастланди. 30 мингдан ортиқ киши кўчирилди, улардан 4 мингга яқини вақтинчалик жойлаштириш марказларида қолмоқда. 

АҚШ расмийлари Луизианадаги тошқинлардан бир ҳафта ўтиб штатга 56 млн доллар ажратди.

Мазкур маблағнинг асосий қисми — 39 миллион доллардан зиёди жабрланганларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш ва табиий офат ҳудудидаги уйларда биринчи галдаги таъмирлаш ишлари учун ажратилган.

Шунингдек, федерал ғазнадан ҳозиргача жабрланган аҳоли, кичик ва ўрта бизнесга кўмак учун 3,5 миллион доллар берилди. Яна 2 миллион доллар АҚШ транспорт вазирлиги томонидан тошқин ҳудудидаги автойўллар, кўприкларни тезкор таъмирлаш учун ажратилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар