Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, мамлакатда электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ташкил этилади, деб хабар қилмоқда «Infocom.uz».

Қарорга мувофиқ, «Ўзбектелеком» АЖ 2017-йил 1-январидан бошлаб ишга тушириладиган идоралараро тармоқ оператори сифатида тайинланган. 

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида идоралараро тармоқни ташкил этиб, уни узлуксиз фаолиятини таъминлаши ва ривожлантириши керак. 

Бундан ташқари, идоралараро ўзаро маълумот алмашишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилиш мажбурияти ҳам АЖ зиммасига юклатилган.