14 август куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли кинотеатрида “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK ютиб ол” акциясининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унга иштирокчилар билан биргаликда акцияни бошидан охирига қадар қизиқиш билан кузатиб келаётган томошабинлар иштирок этишди.

Тадбир бошидан охирига қадар бошловчилик вазифасида «Ўзбегим таронаси» радиоканали бошловчиси Жаҳонгир Шахобиддинов бўлиб, акция давомида турли кичик танловларни уюштирди. Ушбу жараён эса томошабинларни тадбир охирига қадар қизиқиш билан кузатишларига сабаб бўлди.

Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, акция тадбирининг эътиборга лойиқ томони ташкилотчилар томонидан акциянинг ҳаққоний тарзда ўтказилаётганлиги, аниқроғи, иштирокчилар умиди ва ҳаракатларининг зое кетмаслигига жиддий аҳамият берилаётганлигидир.

Қолаверса, бошловчи Жаҳонгир Шахобиддинов ҳам бирма-бир промо-кодларни экран орқали намойиш этиб, ҳар бир йўналишлар бўйича промо-кодлар эгаларига тўғридан-тўғри қўнғироқни амалга ошириб борди.

Йўналишларда қўйилган ютуқ эгаларига қўнғироқ қилиб тушган бошловчи уларни табриклаб, ютуқ соҳиби бўлганлиги, истаган пайтда совғасини олиб кетиши мумкинлигини айтди.
Акцияга таклиф этилган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда хит бўлган тароналарини куйлаб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

“Алладин” истеъдодли болалар гуруҳи томонидан акциянинг бошидан охирига қадар тақдим этилган қўшиқ ва рақслар ҳам кўпчиликка манзур бўлди.

Қуйида сизни акция қоидалари бўйича ғолибликни қўлга киритган омадли иштирокчилар билан таништирамиз

Демак, 2016 йилнинг 15 мартидан бошланган “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK ютиб ол”промо-акцияси тадбири жорий йилнинг 14 август куни ўз ниҳоясига етди.
Ютуқлар эса ўзининг ҳақиқий омадли эгаларига насиб этди!

Ҳар бир ғолиб акциянинг бешинчи босқичида ўртача 16 промо-кодни (4-босқичда 18та, 3-босқич 18та, 2-босқич 16та, 1-босқич 11та) фаоллаштирди.

20 промо-кодни фаоллаштирган иштирокчилар электр чойнак (4-босқичда 11та, 3-босқичда 19та, 2-босқичда 16та, 1-босқичда 11та) соҳиби бўлдилар.

Улар орасида тостерни қўлга киритган иштирокчилар 13 промо-кодни (4-босқичда 26та, 3-босқичда 15та, 2-босқичда 32та, 1-босқичда 14та) фаоллаштирган.
Ўтган ой давомида 3 сут қутиси эвазига блендер соҳибига айланган омад эгалари 4-босқичда 28та, 3-босқичда 9та, 2-босқичда 9та, 1-босқичда эса 4 та промо-кодни фаоллаштиргани маълум бўлди.
Шу билан биргаликда, микротўлқинли печнинг омадли соҳиблари 12 та (4-босқичда 11та, 3-босқичда 43та, 2-босқичда 21та, 1-босқичда 25та) промо-кодни рўйхатдан ўтказишган.
Энди акциянинг қизиқарли, ишониш қийин, аммо ҳар галгидек ҳақиқатга яқин бўлган жиҳатига тўхталсак…

Ёдингизда бўлса, акциянинг ўтган босқичида атиги 1 промо-кодни йўллаган иштирокчилар ҳам ўз эсдалик совғаларини қўлга киритган эди. Буни қарангки, бу гал ҳам омад ўз эгаларини танлаб, атиги 1 промо-код эвазига 5 нафар иштирокчи электр чойнак, 1 нафари блендер, 2 нафари тостер ҳамда 1 иштирокчига микротўлқинли печ насиб этди.

Тадбирнинг якуний дақиқаларида нафақат акция иштиркочилари, ҳатто бошловчини ҳам қаттиқ ҳаяжон босди. Сабаби, акцияда ваъда қилганидек, +998хх-968-хх-20 абоненти, 4,35233Э+11 промо-коди эгасига ҳақиқатдан ҳам Chevrolet SPARK автомобили насиб этди. Бошловчи бу қувончли янгиликни ўз эгасига қўнғироқ орқали маълум қиларкан, залдаги акция иштиркочилари ҳам ютуқ соҳибини қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турди.

Шундай қилиб, акцияда қўйилган энг қимматбаҳо бош соврин, янги Chevrolet SPARK 5-босқич давомида 54 та промо-кодларни йўллаган омадли иштирокчига, 4,35233Э+11 промо-коди эгасига насиб этди.

Қуйида омадли иштирокчилар ўзларининг акциядан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар;

+9989хх-920-хх-18 абоненти 288515614817 промо-коди соҳибаси:
“Мен хусусий компанияларнинг бирида менежер бўлиб ишлайман. Оилам билан биргаликда «Мусаффо» сутини мунтазам равишда истеъмол қилиб келаман. Бир куни сут қутисида ёпиштирилган стикер эътиборимни тортди ва бу ютуқли ўйинда иштирок этишга қизиқдим. Бир неча маротаба промо-кодларни қисқа 1965 рақамларига йўлладим. Акция тадбири куни менга қўнғироқ қилиб, электр чойнаги ютиб олганлигимни айтишди. Ушбу совға менга “Мусаффо” акциядан ажойиб эсдалик совғаси бўлиб қолди”.
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан Раиса Мазитова Барисовна


+998хх-935-хх-33 абоненти, 683461516088 промо-коди соҳиби:
“Мен Нелконян Артур Давидович Тошкент шаҳри, Сергели туманида истиқомат қиламан. Касбим менежер. Бугунгача жуда ҳам кўп ютуқли акцияларда иштирок этиб келдим, аммо бирортасидан ютуқ чиқмаган эди. Аммо бу гал омадим келди ва мен тостер ютиб олдим. Ютуқ соҳиби бўлганимга эмас, шунчаки, бу галги акцияда омадим келганига хурсанд бўлдим.

+998хх-351-хх-94 абоненти, 316813639353 промо-коди соҳибаси
“Мен қандай акция бўлмасин, ҳаммасида иштирок этаман ва шуни айтишим мумкинки, ҳар гал менга омад кулиб боққан. Бу гал ҳам «Мусаффо» акциясида иштирок этиб, ўз омадимни яна бир бор синаб кўришга аҳд қилдим. Акцияда “Артель” фирмасининг блендерини ютиб олдим”.
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан Арипова Наргизахон Ахтамовна.


+998хх-964-хх-33 абоненти, 219148103257 промо-коди соҳиби
“Мен Азимбаева Дилором Каюмбаевна Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қиламан. Касбим шифокор. Айни дамда нафақадаман. «Мусаффо» сутини ютуқ борлиги учун эмас, шунчаки мазаси оиламга, ўзимга манзур бўлганлиги учун истеъмол қилиб келардим. Бир куни сут қутиси сиртиддаги стикерни кўриб, менда ҳам акцияда иштирок этишга қизиқиш пайдо бўлди. Уч маротаба промо-кодларни йўллаб, учинчисида ютуққа, микротўлқинли печга эга бўлдим. Бошқа иштирокчиларга эса нафақат акция учун, фойдали ва витаминларга бой бўлганлиги учун ҳам “Мусаффо” сутини истеъмол қилишларини тавсия қиламан”.

+998хх-968-хх-20 абоненти 435233313843 промо-коди соҳиби 
“Ёшлигимдан буён турли лотореяли ютуқларда иштирок этиб келганман. Аммо бирортасидан ҳам ютуқ чиқмаганлиги учун, ҳар доим ҳафсалам пир бўлар, бу эса кайфиятимга таъсир кўрсатмай қолмасди. Аммо бу гал омадим келиб, «Мусаффо» акциясида Чевролет Спарк автомобильи соҳибига айландим. Мусаффо сутини ичиб, промо-кодларни йўллаб, стикерли қисмини эса ўзимда сақлаб қўявердим. Менга қўнғироқ қилган ҳолда ютуққа эга бўлганлигим ҳақида айтишганида, аввалига ишонмадим. Сўнг ўзим Мусаффо компаниясига қўнғироқ қилган ҳолда аниқлик киритиб, ростдан ҳам Chevrolet SPARK ютиб олганимни эшитдим.Ушбу ютуқ мен учун мустақиллигимиз қабул қилинган байрамда ажойиб совға бўлди. Ташкилотчиларга акциянинг ҳаққоний ўтишини таъминлаб бораётганликлари учун миннатдорчилигимни билдириб қоламан.
Абдуллаев Феруз Илҳомович, Навоий вилояти, Кармана тумани

Фаоллаштирилган промо-кодлар ва акциянинг финал босқичига оид батафсил маълумотларни қуйидаги манба орқали танишишингиз мумкин.