ИШИД террорчилик ҳаракати жангарилари Туркияда кўп миқдорда теракт содир этишга ҳозирлик кўраётгани маълум бўлди. Бу ҳақда 2015 йилда Анқарада теракти ташкилотчисининг уйидан топилган ҳужжатлар ўрганилганда маълум бўлган, деб ёзмоқда Cumhuriyet газетаси.

Туркия махсус хизмати ходимлари бир қатор терактлар содир этган Юнус Дурмазнинг компьютеридан топилган ҳужжатларни қўлга киритишган. ИШИД жангариси бўлмиш Дурмаз май ойидаги полиция текширувлари пайтида ўзини ўзи портлатиб юборган эди. Рўйхатда шанба куни портлатилган Газиантепадаги тўйхона ҳам бўлган.
Террорчилар рўйхатида биринчи навбатда Туркия жануби-шарқидаги алавийлар қишлоғи, Ўрта ер денгизи қирғоқлари, чап партия ва Куррдлар халқ демократик партияси мажлислари бўлган, деб ёзмоқда газета. Хавф остида нодавлат ташкилот бўлмиш Rotary International’нинг клублари ҳам бўлган.

Нашр хабарига кўра, нишонлар орасида Антальядаги маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар йиғиладиган машҳур жойлар ҳам ўрин олган. У ерларда камида минг киши тўпланади, деб ёзмоқда газета. Жангарилар аввал қўриқчиларни гумдон қилиб, сўнгра клуб ичига худкушни киритиб юборишни режалаштирган.

Газетанинг маълум қилишича, Туркияда мазкур терактларни амалга ошириш учун камида 150 киши тайёрланган.