Польша чемпионатида иштирок этувчи «Катовице» клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Доминик Кошовски зўравонлик оқибатида олинган оғир жароҳатлари туфайли шифохонада жон берди.

«Катовице»га рақиб бўлган жамоалардан бирининг мухлислари ушбу ёш футболчига ҳужум қилиб, унга жиддий жароҳатлар етказишганди.

Хабар қилинишича, бу жиноятда гумонланиб, 19-20 ёшли бир неча шахс қўлга олинган.