Россия допинг-можаро сабаб Олимпиаданинг қанча медалидан қуруқ қолгани ҳисоблаб чиқилди

Спорт 23 Август 2016 14315

АҚШнинг Fox News телеканали допинг можароси бўлмаганида Россия термасига қўшимча медалларни олиб келувчи россиялик спортчилар рўйхатини тузиб чиқди. 

Хусусан, лангарчўпда сакраш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Елена Исинбаева медал олиши аниқ эди. Fox News ўз фикрига, спортнинг ушбу турида Рио-2016 олтин медалига сазовор бўлган грек спортчиси Екатерини Стефанидининг натижасини асос қилмоқда. У, 4,85 метрлик натижа билан шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади. Россиялик енгил атлетикачи эса, бу йилги жаҳон чемпионатида ундан беш сантиметр баландроқ натижани кўрсатган. 

Спринтер Сергей Шубенков ҳам Рио Олимпиадаси медалини қўлга киритиши мумкин эди. Унинг Пекин мусобақаларида кўрсатган натижаси 12,98 сония бўлган. Риода олтин медални қўлга киритган ямайкалик спортчи Умар Маклеод 13,05 сонияни қайд этди. 

Бундан ташқари, Мария Кучинага ҳам Олимпиадада иштирок этишига рухсат берилганида олтин медаль соҳибига айланиш эҳтимоли йўқ эмас эди. У, июль ойида 2 метр баландликка сакраган бўлса, янги Олимпия чемпиони испаниялик Рут Бейтиа 1,97 метрга сакраб, олтин медални қўлга киритди. 

Шу билан бирга, оғир атлетика бўйича жаҳоннинг тўрт карра чемпиони Татьяна Каширина, Лондонда ғолибликни қўлга киритган байдаркачи Александр Дьяченко ҳамда спортча юриш мутахассиси Елена Лашмановалар ҳам Россия термасига олтин медаль олиб бериши мумкин эди. 

Шунга қарамай, Россия термаси қисқартирилган таркибда ҳам ёмон натижа кўрсатмади ва умумжамоа ҳисобида 19та олтин, 17та кумуш, 19та бронза медаль билан тўртинчи ўринни эгаллади. 
 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар