Украина президенти Пётр Порошенко, Бутун дунё украин жамоатчилигини Россиядаги украинлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирди. 

«Жаҳондаги барча украиналиклар Россиядаги украинларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳисса қўшиши лозим. Россиядаги украинлар ва уларнинг жамоат ташкилотлари қонунга риоя қилаётганига қарамай, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан босимга учрамоқда», – дея Порошенко сўзларини келтиради РИА Новости.

У, шунингдек, Россия украинларни алоҳида миллат деб ҳисобламаслигини таъкидлаган. 

«Россия — украинларга, уларнинг этник ҳуқуқини рад этаётган жаҳондаги ягона давлатдир. Путиннинг украинлар ва руслар ягона миллатдир, украин халқи мавжуд бўлмаган, деган сўзларини қандай тушуниш мумкин», –деган Пётр Порошенко.