Анжела исмли рус қизи дунёда энг хавфли селфиларни суратга олмоқда, деб ёзмоқда The Independent.

Нашрнинг таъкидлашича, қиз дунёнинг турли бурчакларидаги энг баланд биноларга қўтарилиб, у ерда дўстлари ёрдамида селфиларга тушмоқда ҳамда суратларини angela_nikolau тахаллуси остида инстаграмда чоп этмоқда.

Суратларнинг баъзиларига қараб юрагинг қўрқувдан "жиз" этиб кетади: қиз нафақат биноларнинг чеккаларида туриши, балки у ерда қўлларига тираниб, оёқларини тепага қилганча суратга тушиши билан ҳам ҳайратлантиради.

Бу суратлар ўзининг ҳайратланарлиги билан катта миқдорда лайклар ва изоҳлар олмоқда. Қизнинг селфилари бирданига бир нечта британ нашрларининг эътиборини ўзига тортди. Унинг профилидан олинган суратларни Daily Mail нашри ҳам чоп этди. Нашр одамларни қизнинг жасоратини қайтармасликка чақирди.