Таиланд пойтахти полицияси бир кун давомида автоуловлар ҳаракати вақтида Pokemon Go ўйинини ўйнаётган 12 та ҳайдовчини қўлга олди. Бу ҳақда Таиланднинг учинчи миллий телеканали хабар бермоқда.

Айбдорларнинг барчаси Бангкок - Сукхумвит магистрали, қирол Рама IV ва қирол Рамкхамхенг кўчаларида Покемон “овлашаётган” вақт қўлга олинган. Улар ушбу ўйинни ўйнаш билан бир вақтда автоулов ҳам бошқаришган.

Барча 12 та ҳайдовчига нисбатан автоулов бошқараётган пайт зарур кўрсатмаларга амал қилмай мобил қурилмадан фойдаланганлик айби қўйилган. Ушбу маъмурий қоидани бузганлик учун уларнинг ҳар бирига 400 дан 1 минг таиланд бати миқдорида жарима белгиланган.