Volkswagen 7 ўринли кроссоверининг ниқобсиз суратлари пайдо бўлди

Технология 23 Август 2016 7276

Хитойнинг Autohome нашри Volkswagen компаниясининг 7 ўринли кроссоверига тегишли жосуслик суратларини намойиш этди. Тахминларга кўра, у Teramont деб номланиши мумкин. Автомобилнинг расмий тақдимоти ноябрь ойида Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган автокўргазмада ташкил этилади. 

Суратлардан кўриш мумкинки, Volkswagen Teramont 2013-йили Детройт автошоусида намойиш этилган CrossBlue концепт йўлтанламаси услубида ишлаб чиқилади. Унинг ички кўриниши иккинчи авлод Tiguan кроссовериникига ўхшайди. 

Кроссовер MQB платформасининг узунроқ намунаси негизида ишлаб чиқилади. Унга бензинли ва дизелли 4 цилиндрли ҳамда 6 цилиндрли моторлар ўрнатилади. 

Бундан аввалроқ, Германия автомобилсозлик компанияси яна битта 7 ўриндиқли машинани ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама этаётгани хабар қилинган эди. Уни янгиланган Аmarok пикапи платформасида барпо этиш режалаштирилган. Тахминларга кўра, 2 йиллардан кейин пайдо бўладиган янги йўлтанламасга 3 литрли V6 дизел мотори ўрнатилади.

 

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 26743 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 65734 Спорт
Коллеж битирувчиси иш изловчи эмас, иш берувчи бўлади
23:33 495 Жамият
Aston Martin гиперкарида от кучлари сони килограмм кўрсаткичларидан ҳам кўпроқ бўлади
 Зинедин Зидан — 45 ёшда (фото)
22:54 1926 Спорт
Ўзбекистонда 2016 йилда қанча наркожиноятлар фош этилгани маълум  
22:36 1128 Жамият
Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади
Бепарво она «Ўрикзор» бозорида болаларини автомашинаси ичида қаровсиз қолдирди
22:31 11103 Жамият
Кўпроқ янгиликлар