АҚШ Россиядан учиб келаётган қушларга қизиқиб қолди

Жамият 24 Август 2016 20519
Фото: Zak Pihlen

АҚШнинг табиатни муҳофаза қилиш жамияти россиялик зоологлар билан ҳамкорликда лойхўракларнинг кўчиш давомидаги тўхташ жойларини аниқлашди. Бу ҳудудлар 7,5 минг километрлик масофани босиб ўтувчи кўчманчи қушлар учун муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари Wader Studies журналида чоп этилди.

Чукотка ва Аляскада қўним топувчи Арктика лойхўракларининг ҳаёти узоқ масофаларга учишда емиш топиш мумкин бўлган қирғоқ жойларга боғлиқ. Бироқ бундай жойлар инсон фаолияти туфайли хавф остида, бунинг натижасида қушларнинг сони камайиб боради. Шу тариқа бу қушларнинг баъзи турлари йўқолиш хавфи остида қолмоқда. 

Олимларнинг халқаро гуруҳи Чукотка ва Аляскадаги қушларнинг жойлашиш зичлигини ўрганиб чиқиб, уларнинг кўпайишига таъсир этувчи омилларни аниқлади. Бундан ташқари, олимлар лойхўракларнинг миграция йўналишлари, қишлаш жойлари ва муддатига оид маълумотлар тўплашди. Зоологлар шу мақсадда уларнинг панжаларига кичик геолокаторлар ўрнатиб қўйишди. 

Тўрт йил давомида йиғилган маълумотлар қушларнинг Хитой, Жанубий Корея ва Вьетнамда қишлашидан дарак берди. Оралиқ тўхташ жойлари – Сахалин ороли ва Сариқ денгизнинг қирғоқ жойлари эканлиги маълум бўлди. 

Тадқиқот натижалари йўқолиш хавфи остида бўлган қушларни сақлаб қолиш бўйича чоралар кўришда ёрдам беради. 

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар