Forbes: ЕИнинг Россия газига қарамлиги давом этади

Жаҳон 24 Август 2016 10928
Фото: РИА

Европа Россия газига қарам бўлишга барҳам беришни истаган эди, аммо расмий Анқара ва Москванинг ярашганидан сўнг, бу давом этиши аниқ бўлди, деб фикр юритади Forbes.

"Россия ва Туркиянинг дўстона муносабатларни тиклаши Европанинг яқин келажакда Россия табиий газига эҳтиёжини сақлаб қолади", — деб таъкидлайди мақола муаллифи Эллен Р. Уолд.

Унинг ёдга олишича, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар, турк учувчисининг Сурия осмонида Россиянинг бомбардимончи самолётини уриб туширганидан сўнг ёмонлашган эди. Бунга жавобан, Россия бир қатор кескин чораларни қўллаган, шу жумладан Туркия орқали ўтадиган 900-кмлик газ қувурини барпо этишни музлатган эди. 

Европа ўз навбатида буни энергиянинг бошқа манбаларига ўтиш ва шу билан Россия газига бўлган қарамликка барҳам бериш учун ажойиб имконият сифатида қабул қилди. 

Бироқ, геосиёсий вазият жуда ҳам тез ўзгаришини Россия ва Туркиянинг ярашгани ҳам исботлайди. Қайта тикланган иттифоқ Москвага ўз энергетика режаларини амалга оширишда ёрдам бериши тайин. 

Муаллифнинг қайд этишича, Европа энергиянинг бошқа манбалари, хусусан Американинг суюлтирилган газига ўтиш имкониятига ҳозир ҳам эга. Бироқ, Россия газига муқобил барча манбалар қўшимча харажатларни талаб қилади. 

"Гарчи Европа, Россиянинг геосиёсий таъсиридан қутилишни истаган тақдирда ҳам, унинг қиммат бўлмаган табиий газига ўрганиб қолган. Шу боисдан, Европа бошқалар каби осонгина қўлга кираётган маҳсулотдан воз кеча олмайди", — дея хулоса қилади муаллиф.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар