Дунёнинг 4та энг йирик банки — UBS, Deutsche Bank, Santander, BNY Mellon — янги рақамли валютани ишлаб чиқиш учун бирлашди, деб ёзмоқда Британиянинг Financial Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда. Бу ҳақда, 24-август куни расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Швейцариянинг шу каби валютани илк бор амалиётга жорий қилган UBS банки, шу мақсадда, бошқа молия муассасалари ва Британиянинг ICAP брокери билан бирлашади. Ҳамкорлар, унинг соҳага оид клиринг стандарти бўлиши ва blockchain технологияси воситасида амалга ошириладиган молиявий амалиётларни бошқаришда қўл келишини айтишмоқда. 

«Бугунги кунда банклар ва молиявий институтлар ўртасидаги савдо мураккаб, узоқ вақт талаб этадиган ва харажатли амалиётдир. Шу боисдан, барчамиз йирик бэк-офисларга эгамиз. Гап, иш самарадорлигини ошириш ҳақида бормоқда», — деган Santander вакили.