Германия дорихоналарида кўзни ачиштирувчи газ сотила бошланди

Жаҳон 24 Август 2016 3901

Германиянинг энг йирик дорихоналар тармоғи DM кўзни ачиштирувчи газли баллончаларни сотишни бошлади, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Компания директори Себастиан Байернинг айтишича, мижозлар кўпинча ҳайвонлардан ҳимояланиш учун аэрозол бор-йўқлигини сўрашади. Дорихоналар бу аэрозолни сота бошлагандан кейин, мижозлар бунга ижобий муносабат билдиришган.

"Харидорлар кўпинча спрей бор-йўқлиги ҳақида сўрашади. Биз уларнинг сўровларини таҳлил қилиб, ҳайвонлардан ҳимояланиш учун аэрозолни ассортиментимизга қўшишга қарор қилдик", деб айтди Байер.

Нашрнинг ёзишича, аэрозоль шаҳарлар марказларидаги дорихоналарда сотилаётгани ғалатидир ва харидорлар эҳтимол уни йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш учун эмас, балки бошқа мақсадда ишлатадилар. Гап шундаки, Германияда Яқин Шарқдан келган муҳожирлар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони ошаётгани сабабли ўзини ҳимоялаш воситаларига талаб ошган. 

 

Кўпроқ янгиликлар