Италиянинг марказий қисмида 4,9 балли яна бир зилзила қайд этилди.

ТАСС хабарига кўра, ер силкинишини Рим шаҳридагилар ҳам сезишган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг марказий қисмида маҳаллий вақт билан тунги соат 03:36да (Тошкент вақти билан 06:36) 6,1 балли биринчи ер ости силкиниши содир бўлди. Ер қимирлаши эпимаркази Риети вилоятидаги Аккумоли шаҳри яқинида, ер юзидан тахминан тўрт километр чуқурликда бўлган. Ушбу силкинишлар натижасида Аматриче шаҳрида ҳам кучли вайронгарчиликлар содир бўлган.

1 соат ўтиб 5,4 балли иккинчи силкиниш Умбрия вилоятида қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 63 нафарни ташкил қилмоқда.