Италиядаги зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Жаҳон 24 Август 2016 6610

Италиянинг марказий қисмида 24 август кунига ўтар кечаси рўй берган зилзила қурбонлари сони 24 кишига етди. Шунингдек, 100дан ортиқ киши жароҳатланган. Табиий офтдан Лацио ва Марке вилоятлари энг кўп зарар кўрган. Қурбонлар сони ортиши истисно қилинмаган. Бу ҳақда RaiNews24 телеканалида маълум қилинди.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 14 нафарни ташкил қилаётгани айтилганди.

Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да содир бўлди. 6,1 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 10 км чуқурликда жойлашди.

Аматриче шаҳри мэри зилзила оқибатида шаҳарнинг ярми вайрон бўлгани ҳақида маълум қилди.

Орадан бир соат ўтиб Умбрия вилояти ҳудудида яна бир 5,4 балли зилзила қайд этилди. Зилзила кучи кўплаб шаҳарларда, жумладан Рим ва Болоньяда ҳам сезилган.

Кўплаб шаҳарларда бинолар, йўллар ва кўприкларнинг шикастланган. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув операцияси кўплаб туманларга етиш қийин бўлганлиги туфайли қийинлашмоқда.

Маҳаллий Қизил хоч раҳбарияти зилзила ҳудудида газ сизиб чиққанини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар