24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказида юз берган зилзилада камида 120 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди Италия бош вазири Маттео Ренци.

Ренцининг маълумотларига кўра, зилзила маркази яқинида жойлашган Аккумоли ва Аматриче шаҳарларида айни вақтда 368 киши жароҳат олган.