КХДР томонидан учирилган баллистик ракета 500 кмга парвоз қилгач, Япон денгизига қулаган, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги жанубий кореялик ҳарбийларга таянган ҳолда. 

Денгиз сувости кемасидан ҳавога кўтарилган ракета Ҳамген-намдо вилояти Синпхо порт шаҳри яқинида, денгизга шўнғиган. Корея респубикаси штаб бошлиқлари қўмитасида айтишларича, КХДР, Америка-Корея ҳарбий ўқув машғулоти Ulchi Freedom Guardian бошланиши муносабати билан баллистик ракета синовини ўтказган.