Киев мэри Виталий Кличко Украинани йиқилишидан бутун "Европа ларзага келадиган" ухлаётган филга қиёслади. Кличко бу ҳақда Die Welt немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

"Агар ҳали ишлатилмаган салоҳият ҳақида гапирилса, мен Украинани ухлаётган филга қиёслайман. Ҳозир у оёққа турмоқда. Агар у йиқилса, унда бутун Европа ларзага келади. Шунинг учун бизга ёрдамингиз керак", деб айтди Кличко.

Аввалроқ Кличко Киевнинг марказидаги асфальт йўллар Украина мустақиллиги куни муносабати билан ўтган ҳарбий техникадан кейин бешикаст қолганидан хурсандлигини  айтганди. "Мени қуролли кучларимизнинг кўтаринки руҳи ҳайратлантирди. Параддан кейин асфальт бешикаст қолганидан хурсандман", деб айтди Кличко журналистларнинг унга парадда кўпроқ нима ёққани ҳақидаги саволларига.