Жанубий-шарқий Осиёда жойлашган Мьянмада 6,8 балли зилзила рўй берди ва камида 4 киши ушбу табиий офат қурбонига айланди. Шунингдек, 20дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда The Myanmar Times хабар тарқатди.

АҚШ Геология хизмати маъулмотига кўра, зилзила маркази Чау шаҳридан 25 масофада, унинг ўчоғи 84 км чуқурликда жойлашган. Бу зилзила кучи Таиланд, Ҳиндистон ва Бангладеш ҳудудларида ҳам сезилган.

Мутахассисларнинг ҳисоблашича, агар зилзила ер сатҳига яқинроқ жойлашганида талофатлар кўпроқ бўлар эди.

Маҳаллий ҳукумат ушбу зилзила мамлакатнинг аввалги пойтахти Паган шаҳридаги қадимий ёдгорликларга жиддий зиён етказганини маълум қилган.