Москвада маст эркак банкни портлатиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳон 24 Август 2016 4188

Москва марказида бир эркак "Ситибанк" бўлимини портлатиш билан таҳдид қилмоқда. Гап банкнинг Большая Никитская кўчасида жойлашган бўлими ҳақида кетмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, 55-60 ёшлардаги эркак банкни портлатишини айтиб бақирган. Унинг бўйнида скотч билан ўралган қути бор, ундан симлар чиқиб турибди. Эркак шунингдек 4 кишини гаровга олган.

"У полиция ва музокаралар олиб борувчини чақиртиришни талаб қилмоқда", деб айтилди хабарда. 

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган. Маълум қилинишича, эркак маст ҳолатда бўлган.

Шунингдек, эркакнинг шахси аниқланган. У 1961 йилда туғилган Арам Петросян исмли тадбиркор бўлиб, аввал тиббий воситалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган, бироқ касодга учраган.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айни вақтга келиб эркак гаровга олинганлардан икки нафарини қўйиб юборган ва у билан Москва полицияси бошлиғи Анатолий Якунин музокаралар олиб бормоқда.

Полициячиларнинг айтишича, эркак банкни штурм қилишга олдиндан тайёрланган. У "портловчи қурилмага ўхшаш буюм" ясаган, рация сотиб олган ва кун бўйи банк ортидан кузатув олиб борган.

Эркак касодга учрагани сабабли жисмоний шахсларнинг банкротлик институти яратилишини талаб қилмоқда.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13058 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87252 Ўзбекистон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 57 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 788 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 1809 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Барселонада одамлар автофургонда босиб кетилган ҳудудда отишма юз берди
21:30 848 Жаҳон
Африкада муҳожирлар сони 20 млн дан ошиб кетди
21:15 696 Жаҳон
Солиқларнинг ортиқча тўланган қисмини 15 кунда қайтариш имконияти яратилмоқда
Кўпроқ янгиликлар