2013 йилда Нидерландиядаги 13та  қамоқхона мамлакатда маҳбуслар сони етарлича бўлмагани учун ёпилиб кетди. 2016 йил ёзи сўнгига келиб яна бешта қамоқхонанинг фаолияти тугатилади. 2004 йилдан бери Нидерландияда жиноят содир этиш ҳолати кескин пасайиб бормоқда. Таҳлилчилар ҳисобига кўра, яқин 5 йил ичида кўрсаткич ҳар йили 90 фоизга пасайишда давом этади. 

Ушбу кичик мамлакатда бўм-бўш турмаларни ушлаб туриш фойдасиз. Бироқ уларнинг ёпилиши 2 мингга яқин давлат хизматчиларининг ишдан бўшатилишига сабаб бўлади. Шу сабабли ўтган йили сентябрида муаммони ҳал этишга уринишди ва қамоқхонанинг бир қисмини Норвегия ва Бельгиядаги қамоқхоналар учун «ижарага бериб турилди».

Бироқ бу ёндашув вазиятни енгиллаштирмаган.

Жиноят даражасининг кескин тушиб кетишига сабаб Нидерландиядаги собиқ судланганларнинг кафтига қурилма кўринишдаги электрон назорат тизими ўрнатилганидир. Бундай аппарат тақиб юрувчи жиноятчилар жамиятда эркин яшаши, яхши ишга жойлашиши ва ўз оиласидан ажралмаслиги мумкин.  
 
Бундай ёндашув анъанавий озодликдан маҳрум қилиш тизимига нисбатан эски жиноят оламига қайтиш ҳолатини кескин камайтиришга ёрдам берди. Қамоқхона камерасида бекорга вақт ўтказишдан кўра, жиноятчилар қонунга бўйсунувчи жамиятга қўшилиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади.  

Нидерландияда жазо эмас, собиқ жиноятчиларга одатий ҳаётга қайтишлари учун ёрдам бериш муҳим ҳисобланади.