Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига Олимпия ўйинлари вақтида миллиондн ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақда, шаҳар ҳокими Эдуарду Паэс маълум қилган.

"Олимпиада мусобақалари вақтида Рио-де-Жанейро 1,17 млн сайёҳни қабул қилди", - деган шаҳар ҳокимияти раҳбари. Паэснинг сўзларига кўра, 410 минг киши хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган, қолганлари Бразилиянинг бошқа минтақаларидан келишган. 

Хорижлик сайёҳларнинг 17 фоизини АҚШ фуқаролари ташкил этган. Аргентина (12 фоиз) ва Германиядан  (7 фоиз) келган сайёҳлар сони ҳам кўпчилик экани айтилмоқда. Улар, ўртача Рио-де-Жанейрода кунига 424 доллардан сарфлашган. Шаҳардаги меҳмонхоналар 94 фоизга тўлган. 

Унинг сўзларига кўра, шаҳар фуқаролари Бразилияда Олимпиада ўтказиш қарорини танқид қилганларни "сукут сақлашга" мажбур қилган.