Польшалик спортчи Олимпиадада қўлга киритган медалини бир боланинг даволаниши учун сотиб юборди

Спорт 24 Август 2016 14662

Риодаги Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби, польшалик спортчи Петр Малаховский ўз медалини кам учрайдиган касалга учраган боланинг даволанишини тўлаш учун сотиб юборди.  

"Олимпиадада ғолиб бўлиш ҳар бир спортчининг орзуси. Албатта энг қадрлиси олтин медалдир. Бироқ мен қўлимдан келганини қилдим. Афсуски, бу гал мен олтинга бир қадам ета олмадим. Бироқ тақдир менга кумуш медалимнинг қадрини оширишга имкон берди. 

Олимпиададан кейин бир аёл фарзандига ёрдам бериш илтимоси билан менга хат ёзди. Олек ўз ҳаётининг ярмидан кўпроғи давомида кам учрайдиган касаллик – кўз саратони билан курашиб келади.

Мен кумуш медалимни аукционда сотдим. Олинган барча пулни боланинг даволаниши учун юбордим", деб ёзди Малаховский фейсбукда.

Польшалик спортчи ўз медалини диск улоқтиришда қўлга киритганди. У дискни 67,55 метрга улоқтирган. Олтин медаль эса германиялик спортчи Кристоф Хартингга насиб қилганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар