Саудия Арабистонида масжидга уюштирилган ҳужум бартараф этилди

Жаҳон 24 Август 2016 6390

Хавфсизлик кучлари ходимлари Саудия Арабистонидаги масжидлардан бирига уюштирилаётган ҳужумнинг олдини олишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида Al Arabia нашри хабар берди

Манбага кўра, воқеа 23 август куни Аш-Шарқийя провинцияси Ал-Қатиф туманидаги Ум-ал-Ҳамам қишлоғида бўлиб ўтган. Тахминий террорчи қуролли кучлар билан бўлган отишмада ўлдирилган. Воқеа содир бўлган жойда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Аш-Шарқийя – мамлакатнинг асосан шиа мусулмонлари истиқомат қилувчи ягона ҳудуди. Шу боис бу ерда диний тушунмовчиликлар асносида кўп зиддиятлар юзага келади. 

Кўпроқ янгиликлар