«Рома» жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти ЕЧЛнинг плей-офф босқичидаги Римда кечган жавоб учрашувида «Порту»дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг (биринчи ўйин- 1:1) фикрларини билдириб ўтди.

«Тўққиз киши бўлиб қолганимизда ҳам ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин ди, аммо ўйин охирида аҳмоқона хатолар туфайли ўтказиб юборилган 2 гол бор умидларимизга нуқта қўйди. Ўйин охирида «Порту»га ўзини эркин ҳис қилишига йўл қўйдик.

Энди «Рома»нинг устига барча итларни юборишади, жуда қийин бўлади. Энди бизни бармоқлари билан нуқиб кўрсатишади ва қаттиқ айблашади. Биз энди кўзларимизни, қулоқларимиз ва бурунларимизни ёпиб, олдинга интилишимиз керак», дея Спалеттининг сўзларини келтиради Football Italia.

«Рома»нинг бу мағлубиятидан кейин итальян клублари қаторасига учинчи йилда ҳам ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ўта олмаслиги кузатилди.

Манба: Tribuna.uz