Сурия ҳукумати Туркияни ўз ҳудудига бостириб киришда айблади

Жаҳон 24 Август 2016 9675

Сурия ташқи ишлар вазирлиги Туркия армиясининг мамлакат шимолига кириб келишини қоралаб чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Сурия ТИВ баёнотида айтилишича, Суриядаги ҳар қандай аксилтеррор амалиёт расмий Дамашқ билан келишилган ҳолда ўтказилиши керак. Таъкидланишича, Анқаранинг мақсади ИШИДни ўртадан олиб ташлаб, унинг ўрнига бошқа жангари ташкилотни қўйиш ҳисобланади.

Бугун Туркия томонидан олиб борилаётган Сурия шимолидаги Жараблус вилоятини ИШИД жангариларидан тозалаш операцияси доирасида турк махсус бўлинмалари Сурия ҳудудига кирди.

Туркия танклари ва самолётлари Суриядаги ИШИД марраларига 70 марта зарба берди.

Туркия Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилган 2015 йил ноябридан бери биринчи марта Суриядаги ИШИД марраларига зарба бериш учун ҳарбий самолётлардан фойдалангани билдирилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар