Таиланд жанубидаги меҳмонхонада портлаш юз берди

Жаҳон 24 Август 2016 4942

Таиланд жанубида жойлашган Паттани шаҳридаги меҳмонхонада портлаш юз берди. Бу ҳақда Mirror хабар берган.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлиб, 30 киши жароҳатланган. Уларнинг 18 нафари оғир аҳволда.

Хабарда айтилишича, бу ҳудуд сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жой бўлган.

Портлашдан кейин ҳудудда ёнғин бошланган. Аниқлик киритилишича, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар