Туркия танклари Сурияда қанча вақт қолиши маълум қилинди

Жаҳон 24 Август 2016 10749

Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётлари ИШИД томонидан мавжуд хавф тўла бартараф этилмагунича давом эттирилади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Эфқан Ала маълум қилган.

"Биз бу амалиётни ўтказиш қарорини коалиция кучлари билан келишган ҳолда қабул қилдик. Мақсадимиз - Сурия мухолифатига кўмак кўрсатиш. Гап Туркия учун мавжуд очиқдан-очиқ хавф тўғрисида бормоқда. Кеча бизнинг ҳудудимизга Сурия ҳудудидан 9та снаряд отилди. Бугун эса яна битта. Биз бу вазиятга ортиқ чидаб турмоқчи эмасмиз ва чегараларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни қўллаймиз. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш чоралари амалга оширилмоқда, шу вақтгача 6та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди", деган у.

Бугун Туркия томонидан олиб борилаётган Сурия шимолидаги Жараблус вилоятини ИШИД жангариларидан тозалаш операцияси доирасида турк махсус бўлинмалари Сурия ҳудудига кирди.

Турк қўшинларининг қуруқликдаги операцияси ҳали бошланмаган, бироқ чегарада шунга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан олдинги хабарларда Туркия артиллерияси халқаро коалиция билан биргаликда ўтказилаётган операция давомида Жараблусга зарбалар бергани ва авиапарвозларни амалга оширгани айтилганди. Артиллерия Жараблусдаги 63та маррага жами 224 марта зарба берган.

 

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар