Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик учрашувида Буркина-Фасони кичик ҳисобда енгди

Спорт 24 Август 2016 7074

Бугун — 24 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги Пахтакор марказий стадионида Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашув Самвел Бабаян шогирдлари устунлиги остида ўтди ва бу устунлик 40-дақиқада ҳимоячи Егор Кримец томонидан урилган гол орқали ҳисобда акс этди. Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк марта Африка қитъаси вакили бўлган терма жамоани мағлуб этди.

Миллий терма жамоа энди 1 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги биринчи тур учрашувида Сурияга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон — Буркина-Фасо 1:0
Гол: Егор Кримец, 40 (1:0).
Четлатиш: Азиз Ҳайдаров, 71

Ўзбекистон: Александр Лобанов — Даврон Ҳошимов, Егор Кримец (Азим Аҳмедов, 46), Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров, 66), Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров (Саламат Қутибоев, 75), Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Элдор Шомуродов (Достон Ҳамдамов, 75), Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 69).

Буркина-Фасо: Зонго Айме —Каенбе Хернан (Арманд Дуедраого, 65), Загре Исмаел, Тапсоба, Якуба Кулибали, Барро Юссуф, Амаду Туре (Сулеймане Сканде, 65), Сибири Саноу, Абдул Карим Багуиан, Чейк Ибраҳим (Разак Бенин, 65), Исмоил Лингани (Ҳассими Барри, 49).

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар