Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт ва ОАВ вакиллари мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт, ОАВ ва ижтимоий соҳа вакилларини мукофотлаш ҳақида қарор имзолади. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин”, — дейилади қарор матнида.

“Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби” унвони билан:

Фахриддинов Зайниддин Рамзиевич - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти, рангтасвирчи рассом 

Слоним Андрей Евсеевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри саҳналаштирувчи режиссёри 


“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан:

Ашурова Зуҳра Жўраевна - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри 

Зокирова Гавҳар Акмаловна - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри 

Шарипов Абибулла Нагметович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери 


“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” унвони билан: 

Хўжамбердиев Шодмон Эгамбердиевич - Сурхондарё вилояти Шеробод тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахассиси, бахши 


“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан 13 санъат арбоби тақдирланди.

Алиев Рихсибой Усмонович - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри 

Бекмуратов Азат Жаксимбаевич - Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри 

Болтабоева Маъсумахон Носировна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Борчанинов Кирилл Валерьевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Ғафурова Сайёра Акмаловна - Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмасининг миллий симфоник оркестри артисти 

Мадмусаева Милена Орифжоновна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 

Мустафоева Раъно Қаршиевна - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри вокал артисти 

Нишонов Баҳодир Исанович - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри 

Пирматова Нодира Йигиталиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси катта ўқитувчиси, хонанда 

Раҳматуллаев Улуғбек Ибрагимович - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 

Ҳакимова Меҳри Абдуқодировна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри 

Шораҳметова Нигина Аманбоевна - “Сабо” рақс ансамбли раққосаси

“Дўстлик” ордени билан

Азимов Ҳасан Ғафурович - Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли созандаси 

Ваҳобов Исмоилжон - Ўзбекистон халқ ҳофизи, пенсионер 

Ким Светлана Алексеевна - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри балет артисти 

Мамедова Гулбаҳор Мусаевна - Каттақўрғон шаҳар драма театри артисти 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин: 

“Шуҳрат” медали билан:

Абдуллаева Наргиза Тоҳировна - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри 
Атамуҳамедов Акбар Ҳамидович - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 
Набихўжаев Шерзод Дилшодович - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ашула ва рақс ансамбли хонандаси 
Пятакова Наталья Сергеевна - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси артисти 
Раимжонов Машҳурбек Мамадалиевич - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 
Рўзиев Насриддин Сабриевич - “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри созандаси 
Йўлдошева Манзура Мубораковна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 
Ҳамдамов Умид Холмуродович - “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри