Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб ГМО аниқлаш стандарти киритилади

Ўзбекистон 24 Август 2016 31983

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни аниқлаш учун давлатлараро учта янги стандарт киритилади. Бу ҳақда "Ўзстандарт" агентлиги маълум қилган.

“Ўзстандарт” қарорига биноан, 2016 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ГМОли маҳсулотлар борасида уч давлатлараро стандарт киритилади”, — дейилган агентликнинг матбуот хизмати хабарида.

Қайд этиш керакки, бундан олдин Ўзбекистонда ягона стандартизация регламенти мавжуд эмасди.

Юқорида айтиб ўтилган стандартлар халқаро ISO стандартлари каби, генетик модификация қилинган объектларни ва улардан ясалган маҳсулотларни аниқлаш методларини белгилайди.

Жорий йилнинг май ойида Давлат хизматлари ягона порталида “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги ҳақида”ги қонун лойиҳаси оммавий муҳокама учун жойлаштирилан эди. Қонунга киртилган ўзгаришлар — таркибида ГМО бўлган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақида. Қонун лойиҳаси ушбу йилнинг учинчи чорагида Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади.

Янги қонунда, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилишда “органик маҳсулот” — белгиси киритиш ҳам таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент Ислом Каримов томонидан 9 февраль куни тасдиқланган 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида болалар овқатларида ГМО бўлиши тақиқланганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар