Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Америка университетида кучли портлаш рўй берди ва бинога жангарилар бостириб киришди. Ҳудудда отишма овозлари эшитилган.

CBS News телеканалининг мамлакат ИИВ баёнотига асосланиб хабар беришича, ҳужум арафасида университет ичкарисида юзлаб талабалар ва ўқитувчилар бўлган. Уларнинг кўпчилик қисми орқа эшиклардан чиқишга улгуришган. Бино ичида яна ўнлаб киши қолиб кетган.

Воқеа жойига махсус кучлар етиб келган.

Америка университетига 2004 йилда асос солинган бўлиб, бу муассаса мамлакатдаги ягона хусусий олий ўқув юрти ҳисобланади.

Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.