100 ёшдан ошган 14 нафар кишига "Шуҳрат" медали берилди

Жамият 25 Август 2016 7899

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 24 август кунги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига биноан 14 нафар 100 ёшдан ошган ўзбекистонлик "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

“Турли вилоятлардан ёши 100дан ошган 12 онахон ва 2 нафар отахонлар, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида билан “Шуҳрат” медали билан мукофотланди”, — дейилган президент матбуот хизмати хабарида. 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу қарорда, ўз меҳнати билан халқ орасида обрў қозонган турли соҳаларнинг илғор мутахасиссларини ҳам тақдирлаган. Уларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, ирригатор, чорвадор, пиллачи, саноат ходими, қурувчи, транспорт ходими, авиация ходими ва алоқа ходими унвонлари берилган.    

“Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин”, — дейилган қарор матнида.

Тақдирланганлар рўйхати:
Оталиқова Ҳайитхон - Андижон шаҳри, Андижон вилояти;
Есемуратова Олмахон - Чимбой тумани, Қорақалпоғистон Республикаси;
Исаева Нишон - Бахмал тумани, Жиззах вилояти;
Исроилов Исмоил - Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри;
Мадаипова Мунаввар Ашурали қизи - Гулистон тумани, Сирдарё вилояти;
Мустафоева Тўй - Пешку тумани, Бухоро вилояти;
Пирматова Хурсаной - Янгийўл тумани, Тошкент вилояти;
Пирматова Морияхон - Наманган тумани, Наманган вилояти;
Рустамов Мақсад - Пайариқ тумани, Самарқанд вилояти;
Рўзметова Ёқут - Хонқа тумани, Хоразм вилояти;
Тўраев Ҳайит - Олтинсой тумани, Сурхондарё вилояти;
Умарова Ҳувайда - Бувайда тумани, Фарғона вилояти;
Эргашева Ҳурой - Нурота тумани, Навоий вилояти;
Юсупова Уролой - Нишон тумани, Қашқадарё вилояти.

“Нуроний” жамғармаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда ёши 100дан ошган 8700 киши истиқомат қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2015 йилнинг май ойидан бошлаб 100 ёшдан ошган кексаларга энг кам иш ҳақи – 130 245 сўм миқдорида қўшимча тўловлар жорий этилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар