Японияда Pokemon Go ўйини билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Аниқлик киритилишича, оммалашиб кетган ўйинни смартфонида ўйнаб кетаётган ҳайдовчи аёлни уриб кетган. Жабрдийда аёл олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. 

Агентликнинг ёзишича, 39-ёшли ҳайдовчи икки нафар пиёдани уриб юборган. Ўйинни ишлаб чиқарган Niantic компанияси вакиллари ҳалок бўлганнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилган.