«Барселона» «Аякс»дан дарвозабон Яспер Силлессенни сотиб олганини расман маълум қилди.

Каталонияликлар клуби 27 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома тузган.

Трансфер қиймати 13 миллион еврони ташкил қилган, яна 2 миллион евро бонуслар сифатида берилиши мумкин.

Ўзаро келишувга кўра «Барселона» Силлессеннинг товон пулини 60 миллион евро этиб белгилаб қўйган.