Голуэеда истиқомат қилувчи махсус эффектлар мутахассиси Жулиан Чекли 23 гаджетли Бэтмен либосини яратди. Ихтиро Гиннеснинг Рекордлар китобига энг кўп ишлаб турган қурилмали либос сифатида киритилади.

Янги конструкция Guinness World Records YouTube-каналида намойиш этилди. 

Ирландиялик ихтирочи прототип сифатида Batman: Arkham Origin ўйинидаги суперқаҳрамон сиймосидан фойдаланди. Чекли либоснинг асоси 3D-принтер ёрдамида резинадан олинди. 

Гаджетлар орасида итларни ультратовуш орқали қўрқитувчи қурилма, камера, лазер кўрсаткич, фонарь, пуфакларни отувчи гранат, даволовчи пуркагич, шокер ва бошқалар бор.