БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) Сурия ҳукумати ва ИШИД террорчи гуруҳини учта ҳолатда кимёвий қуролни қўллаганликда айблаяпти, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Ташкилот экспертларининг маълумотларига кўра, Сурия ҲҲК вертолётлари 2014-йил 21-мартида хлорли контейнерни Тальменес аҳоли пунктига, 2015-йил  16-мартида Сармин шаҳрига ташлаган. БМТ ва КҚТТ вакиллари кимёвий қуролни қўллаш билан боғлиқ тўққиз ҳолатни ўрганиб чиқишган. Шундан олтитасида айбдорларни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 

Хабар қилинишича, ушбу суриштирув ишлари бўйича ҳисобот БМТ ХКга топширилади. БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг айтишича, ҳисобот натижалари Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилгач, эълон қилинади.